| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломий Давлат қандай барпо бўлади
Албатта, ўз тариқати билан бирга Исломий фикратнинг қуввати - агар бу фикрат қалбларга ўрнашса, дилларга кириб борса ва мусулмонларда акс этиб, ҳаёт майдонида ҳаракат қиладиган жонли кучга айланса - Исломий Давлатни барпо қилиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун етарлидир. Шунга қарамасдан, Давлат барпо бўлишидан олдин улкан ишлар амалга ошиши, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун жуда катта куч сарфланиши керак. Бу давлатнинг барпо бўлиши учун қуруқ хоҳиш ва яхши ниятларнинг ўзи етарли эмас. Исломий ҳаётни қайта бошлаш амалга ошиши учун фақат иштиёқ ва орзунинг ўзи кифоя қимайди. Бинобарин, Ислом олдида турган улкан тўсиқларни олиб ташлаш учун уларни тўғри баҳолаш лозим бўлади. Шу ғоя учун отланган одамларни кутаётган юкнинг оғирлигидан мусулмонларни огоҳлантириш ва иш ўз йўлида ақл, ирода, ҳушёрлик ва журъат билан юриб кетиши учун ҳар бир раъйнинг катта масъулияти борлигига муфаккирларнинг диққат-эътиборини қаратиш керак. Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида ҳаракат қилаётганлар ўз сўқмоқларини улкан қоя тошлар орасидан йўниб очишларини, лекин метинлари ўткир ва катта бўлиб, ҳар қандай қоя тошни майдалаб ташлай олишини; улар ўта нозик ишга бел боғлашганини, тўғри тадбирлари уни чиройли ҳал қилишга кафил бўлишини; катта қийинчиликларга дуч келишларини, лекин уларни енгиб ўтишлари лозимлигини билиб олишлари керак. Улар ўз тариқатларидан четга чиқмайдилар, чунки бу Расулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатларидир. Унда тўғри юриш, шубҳасиз, яхши натижалар беради ва ғалабани муқаррар қилади. Бу ҳозирги кунда мусулмонлар ўта ҳушёрлик ва ақллилик билан иш юритишлари лозим бўлган тариқат бўлиб, унда Расулуллоҳ с.а.в.га эргашиш, у зот қандай тадбирлар қўллаган бўлсалар шундай ҳаракатларни амалга ошириш шарт. Фақат шундагина тўғри йўлдан тойилмайди. Чунки қиёсдаги ҳар бир хато, йўлдан четга чиқиш, қоқилишга, ишнинг самарасиз якунланишига сабаб бўлади. Шунинг учун «халифалик» йўлида конференциялар ўтказиш Исломий давлат барпо қилиш воситаси эмас. Мусулмонларни бошқараётган давлатларни бирлаштириш учун бўлган ҳаракатлар Исломий давлатни тиклашга восита бўлмади. Мусулмонларнинг конференцияларни ўтказиши Исломий ҳаётни қайта бошлашни рўёбга чиқармади. Булар кураш воситаси эмас, балки мусулмонларга таскин берадиган алдамчи омиллардир. Натижада, мусулмонларнинг бор ғайрат-шижоатлари тугаб, ҳаракат тўхтайди. Бундан ташқари, бу ишлар Ислом тариқатига зиддир. Исломий давлатни барпо қилишнинг ягона йўли Исломий даъватни ёйиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боришдир. Бу нарса исломий ўлкаларни яхлит деб қарашни тақозо
174-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|